✍️ Шерлар

Юрагим безовта ухлолмаяпман

2.7К марта ўқилди
Юрагим безовта ухлолмаяпман
Юрагим безовта ухлолмаяпман,
Энг яқин кишимни йўқлолмаяпман,
Ўпкам тўлиб кетди ёстиқ қучоқлаб,
Йиғлагим келяпти...Йиғлолмаяпман...

Бўғзимга тиқилиб кетяпти фарёд,
Кўзимга қум сочиб чалғитар ҳаёт,
Қалбимда ғалаён, ҳаётим барбод,
Чидагим келяпти... Чидолмаяпман...

Бечора юрагим эзилган анжир,
Оёғи қўлимда кишанли занжир,
Ўзимга озгина тасалли - Сабр,
Тилагим келяпти, тилолмаяпман...

Адоғин топмадим армоним санаб,
Кимга зарар бердим, яна кимга наф
Умримда бир марта одамга ўхшаб,
Яшагим келяпти, яшолмаяпман...

Осмонга тикканча нигоҳларимни,
Юмаман ғамгусор қароғларимни,
Шудрингга чўктириб яноқларимни,
Йиғлагим келяпти... йиғлолмаяпман....

Юрагим безовта, ухлолмаяпман....

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →