🎵 Қўшиқ матнлари

Ғуломжон Ёқубов - Ҳурмисан

1.6К марта ўқилди
Ғуломжон Ёқубов - Ҳурмисан
Ҳурмисан, ҳурзормисан?
Ҳижрондан озодмисан?
Оҳ, лаблари қанд мисоли,
Шаккару-новвотмисан?
Бай-бай-бай.

Гулнигоҳ ой малагим,
Қормисол оқ билагим. (х2)
Қо`лингда олма каби
О`йнаб турар юрагим. (х2)
О`йнаб турар юрагим.

Жон, жоним-эй, сани
Беркитиб қо`йгим келар.
Ёр, ёрим-эй, сани
Бошқача севгим келар. (х2)

Эй, тиши инжу садаф,
Севгимга о`зинг сабаб. (х2)
О`згалар бир томону,
Мен бо`лсам, бир ён тараф. (х2)

Адойинг сани неча,
Шайдойинг сани неча? (х2)
Кипригинг қаторида
Бо`лсайдим кундуз-кеча. (х2)

Жон, жон, жоним-а, сани
Беркитиб қо`йгим келар.
Ёр, ёрим-эй, сани
Эҳ, бошқача севгим келар. (х2)

Кел, энди қилмай муштоқ,
Қалбимга босгин оёқ. (х2)
Қалбимга беркитсам-эй,
Нигоҳинг бо`лсин чироқ. (х2)

Жон, жоним-эй, сани
Беркитиб қо`йгим келар.
Ёр, ёрим-эй, сани
Оҳ, бошқача севгим келар. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →