🎵 Қўшиқ матнлари

Гулзода Худойназарова - Дунё

2.5К марта ўқилди
Гулзода Худойназарова - Дунё
Ёлғон ишларингдан, дунё,
Чарчади бу юрак.
Ростинг бўлмаса, инсонлар
Бўлолмас терак. (х2)

Ёмоннинг бошин силаб, яхшини
Ташвиш билан сийлайсан.
Эзилган қалбларнинг дардини
Айт, қачон тинглайсан? (х2)

Дунё-дунё, ёлғон дунё,
Ёмоннинг бошин силаб, яхшини
Ёрда кўрган дунё. (х2)

Тўкилса майлига кўздан ёшларим,
Чиқмайди миннатдан еган ошларим. (х2)
Ўйлайвериб, жавоб тополмай,
Оқарди бошдаги қора сочларим. (х2)

Дунё-дунё, ёлғон дунё,
Ёмоннинг бошин силаб, яхшини
Ёрда кўрган дунё. (х2)

Дунё…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Нилуфар Саидова - Сен учун

16-апрел, 20201.2К