🎵 Қўшиқ матнлари

Ботир Қодиров - Хожи онам

3.1К марта ўқилди
Ботир Қодиров - Хожи онам
Дуо қилиб тинмаган, бу дунёда бир донам,
Тангрим суйиб, сийлаган, хожи онам, бой онам. (х2)

Осмонимда ой онам, меҳри булоқ, сой онам,
Бахтимга минг йил яшанг, хожи онам, бой онам. (х2)

Давлати – фарзандлари, меҳнати савлатлари, {х2}
Йўқ сира миннатлари, хожи онам, бой онам. {х2}

Осмонимда ой онам, меҳри булоқ, сой онам,
Бахтимга минг йил яшанг, хожи онам, бой онам. (х2)

Меҳрга бой қалбингиз, ўзим олай дардингиз,
Азиз ҳатто гардингиз, хожи онам, жон онам.

Оллоҳ уйини кўрган, Маккага қадам қўйган,
Ўсмалар қўйиб юрган, хожи онам, жон онам.

Иссиқ нонлар ёпарман, ҳар тарафга чопарман,
Кўнглингизни топарман-ей, хожи онам, жон онам. (х2)

Дуо қилиб тинмаган, бу дунёда бир донам,
Тангрим суйиб, сийлаган, хожи онам, бой онам. (х2)

Хожи онам, бой онам, ҳей омон бўлинг, жон онам.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Нилуфар Саидова - Сен учун

16-апрел, 20201.2К
Қўшиқ матнлари

Ислиё гуруҳи - Унут бўлдими

16-апрел, 20201.8К