🎵 Қўшиқ матнлари

Аслиддин Дўстов - Ёдимдасан

2.9К марта ўқилди
Аслиддин Дўстов - Ёдимдасан
Сен доим ёдимдасан, ҳамон ёдимда,
Эккан атиргулларинг кулар боғимда.
Юрак энтикиб йиғлар сенинг доғингда,
Сен ҳам эслармисан, айт, гоҳида мени?

Ёдимдасан, ҳамон ёдимда,
Ёдимдасан, ҳамон ёдимда. (х2)

Сочларимга қўнади қорнинг парчаси,
Ҳамон бир хил либосда қалбим арчаси.
Қувонч сира чертмайди кўнгил дарчасин,
Сен ҳам эслармисан, айт, гоҳида мени?

Ёдимдасан, ҳамон ёдимда,
Ёдимдасан, ҳамон ёдимда. (х2)

Иккимизни эслашиб булутлар йиғлар,
Ёмғирларнинг куйлаши қалбимни тиғлар,
Ҳануз армонлар менинг ортимдан қувлар,
Сен ҳам эслармисан, айт, гоҳида мени?

Ҳануз армонлар менинг ортимдан қувлар,
Сен ҳам эслармисан, айт, гоҳида мени?

Ёдимдасан, ҳамон ёдимда,
Ёдимдасан, ҳамон ёдимда. (х2)

Ёдимдасан, ҳамон ёдимда…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Якзон - Ким зўр

16-апрел, 20201.5К
Қўшиқ матнлари

Абзал Ҳусанов - Ҳечқиси йўқ

16-апрел, 20201.9К