Искандар Латипов - Опажоним бахтли бўлинг

Неча йиллаб азиз бир ошёнда жон,
Бир ўғилдан, қиздан узмай нигоҳин,
Ота уйида қиз ҳам аслида меҳмон,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Азиз уйда не-не кунлар ўтмаган,
Кўз олдимдан хотиралар битмаган,
Ҳали босган изларингиз кетмаган,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Ука бўлиб, йўқ бўлса ҳам бор билан,
Кунингизга ярай шундай кор билан.
Узатябман елкамдаги ор билан,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Дунёлардан ортиқ бўлган гавҳарим,
Оқ либосга бурканган сиз дилбарим,
Худо берган ёлғизгина жигарим,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Ўзга уйда кутар кутган ёрингиз,
Бир умрлик содиқ вафодорингиз.
Айтиб борай, опа, мен ёр-ёрингиз,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Ука бўлиб, йўқ бўлса ҳам бор билан,
Кунингизга ярай шундай кор билан.
Узатябман елкамдаги ор билан,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х4)
Бир ўғилдан, қиздан узмай нигоҳин,
Ота уйида қиз ҳам аслида меҳмон,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Азиз уйда не-не кунлар ўтмаган,
Кўз олдимдан хотиралар битмаган,
Ҳали босган изларингиз кетмаган,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Ука бўлиб, йўқ бўлса ҳам бор билан,
Кунингизга ярай шундай кор билан.
Узатябман елкамдаги ор билан,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Дунёлардан ортиқ бўлган гавҳарим,
Оқ либосга бурканган сиз дилбарим,
Худо берган ёлғизгина жигарим,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Ўзга уйда кутар кутган ёрингиз,
Бир умрлик содиқ вафодорингиз.
Айтиб борай, опа, мен ёр-ёрингиз,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х2)
Ука бўлиб, йўқ бўлса ҳам бор билан,
Кунингизга ярай шундай кор билан.
Узатябман елкамдаги ор билан,
Опажоним, бахтли бўлинг, илоҳим! (х4)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!