🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Таралли далли

3.1К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Таралли далли
Кўнглим чўкди ёмон,
Кўз ёш тўкдим ёмон.
Сени соғиндим, жоним,
Омон, ёмон…

Дема мени далли,
Кўп кўрасан ҳали,
Вафодорингман сени асли.

Кел, учамиз бирга
Севги осмонига.
Дунё чалар чапак,
Мен эса жон ҳалак,
Ўлиб қолсам керак. (х2)

Таралли далли, даллида сан,
Таралли далли, даллида ман.
Таралли далли, даллида биз,
Тарихимиз куйласин ҳофиз.

Осмон экан узоқ,
Севги эмиш тузоқ.
Биз худди бирга-ю,
Лек, аммо узоқ.

Тоғлардаги тошлар,
Урилмаган бошлар,
Қайдан билсин
Бизнинг дардимиз улар?

Кел, учамиз бирга
Севги осмонига.
Дунё чалар чапак,
Мен эса жон ҳалак,
Ўлиб қолсам керак. (х2)

Таралли далли, даллида сан,
Таралли далли, даллида ман.
Таралли далли, даллида биз,
Тарихимиз куйласин ҳофиз. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →