🎵 Қўшиқ матнлари

Жамбул Муҳаммедов - Соғингандирсиза онам

1.8К марта ўқилди
Жамбул Муҳаммедов - Соғингандирсиза онам
Кўзим нури, оқу-қорам,
Омонми деб жоним болам,
Бир-бир боқиб менинг хонам,
Соғингандирсиз-а, онам?

Йўқламайман кунда бориб,
Келма, дейсиз ишдан қолиб.
Соғинмадим, дея тониб,
Соғингандирсиз-а, онам?

Беғуборим онам-онам,
Йўғу-борим онам-онам.
Бир-бир қараб менинг хонам,
Соғингандирсиз-а, онам?

Вақтлар ўтиб кетди ҳамон,
Эслолмадим кунда бир он.
Мен соғиндим, мендан ёмон
Соғингандирсиз-а, онам?

Дарёдайин оқар вақтлар,
Сирдош бўлди менсиз дардлар.
Дилдан кетиб ҳаловатлар,
Соғингандирсиз-а, онам?

Беғуборим онам-онам,
Йўғу-борим онам-онам.
Бир-бир қараб менинг хонам,
Соғингандирсиз-а, онам?

Олислардан сезар оҳим,
Дуолари дўст паноҳим.
Пойи жаннат, қиблагоҳим,
Соғингандирсиз-а, онам?

Қўмсадим кўз-қошинггизни,
Меҳр қўшган ошинггизни.
Билдирмайин ёшинггизни,
Соғингандирсиз-а, онам?

Беғуборим онам-онам-онам,
Йўғу-борим онам-онам.
Бир-бир қараб менинг хонам,
Соғингандирсиз-а, онам?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →