🎵 Қўшиқ матнлари

Жасурбек Мавлонов - Дунё экан

2.9К марта ўқилди
Жасурбек Мавлонов - Дунё экан
Севги илк бор тушди-ю қалбга,
Ҳаётимнинг бўлди мазмуни.
У қўлимга тутқазиб қалам,
Кўзларимдан олди уйқуни.

Олди бутун фикру хаёлим,
Кетди дилдан ором, ҳаловат.
Севги бутун боримни олиб,
Шеър завқини қолдирди фақат.

Дунё экан, ишқ деган савдо
Борми фақат менинг бошимда?!
Кимни этмас бу кўнгил шайдо,
Ким шеър ёзмас менинг ёшимда?! (х2)

Борлиқ олам кўзимга минг-минг
Гўзалликка тўлиб кўринди.
Гуллар менга ошиқ булбулнинг
Шеър дафтари бўлиб кўринди…

Олди бутун фикру хаёлим,
Кетди дилдан ором, ҳаловат.
Севги бутун боримни олиб,
Шеър завқини қолдирди фақат.

Дунё экан, ишқ деган савдо
Борми фақат менинг бошимда?!
Кимни этмас бу кўнгил шайдо,
Ким шеър ёзмас менинг ёшимда?! (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →