🎵 Қўшиқ матнлари

Алишер Файз - Қоши қора

2.5К марта ўқилди
Алишер Файз - Қоши қора
Қора қошинг камалак,
Қора сочинг жамалак, о, қора сочинг жамалак.
Ярим тунда аразлаб,
Қайларга кетдинг малак, о, қайларга кетдинг малак?

Эй, сани ёмон соғиндим,
Бир кўрмасам бўлмайди-ё, бир кўрмасам бўлмайди.
Йўқлигингда ошиғинг
Ўйналмайди, кулмайди-ё, ўйналмайди, кулмайди-ё.

Қоши қора-қора, қоп-қора,
Кўзи қора-қора, тим қора.
Борай десам, йўл қоронғу,
Бунча бугун тун қора?

Қоши қора-қора, қоп-қора,
Кўзи қора-қора, тим қора.
Ҳаловатим йўқолди
Ярим кеча йўл қараб.

“Чорсу” томонда ҳар тонг
Сайрайди-ё бедона-я, сайрайди-ё бедона.
“Беш ёғоч”дан ўтарда
Гап отмасин бегона-ё, гап отмасин бегона.

Қулоғи динг қўшнилар
Пойлар топиб баҳона-ё, пойлар топиб баҳона.
Э, гап сўзларга парво қилма,
Қуриб кетсин ордона-я, қуриб кетсин ордона-я.

Қоши қора-қора, қоп-қора,
Кўзи қора-қора, тим қора.
Борай десам, йўл қоронғу,
Бунча бугун тун қора?

Менга қара, ҳой булут,
Йўқми бошқа жой, булут?
Ойни нега тўсволдинг-а?
Бунчалар ичинг қора?

Ковушимни едириб,
Излаб сани топгандим-о, танлаб сани топгандим.
Э, дарвоза очилмаган,
Кеча ўзим ёпгандим-о, аниқ ўзим ёпгандим-о.

Қоши қора-қора, қоп-қора,
Кўзи қора-қора, тим қора.
Ҳеч қаёққа кетмабди-я,
Уйда экан узиқора.

Араз қилиб нетардинг?
Қаергаям кетардинг?
Дастрўмолим қайда эди,
Онаси, манга қара…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →