🎵 Қўшиқ матнлари

Виа Мароканд - Севги

1.5К марта ўқилди
Виа Мароканд - Севги
Ми амор ё се мис цулпас,
Ҳес цалор, цуандо ме син тас.
Ми амор (ме густас), ми амор (ме густас),
Эл мундо син ти пиэрде су сентидо.

Нима қилай, бугун ҳаво шунақа?
Ёмғирда юпун турибман.
Соябон остида ўзим тургим келмади ёлғиз.

Хабарим йўқ, уйда ўз хонамдаман,
Иложим йўқ, севгидан аламдаман.
Ёнимда эмассан, дунё менга зулматдир сенсиз.

Соғинаман, ёнаман эриб шамдай,
Бу ҳолатимга эътиборинг сени камдай,
Худди мени унутгандай.
Ўзингча келмайсан, гўё мени танимагандай,
Барибир сени севаман.

Севги шунақа ажойиб туйғу,
Унинг тенг ярми қайғу.
Қолган ярмини ўзи билади,
Севган одамнинг ўзини дарди бўлади. (х2)

Ми амор ё се мис цулпас,
Ҳес цалор, цуандо ме син тас.
Ми амор (ме густас), ми амор (ме густас),
Эл мундо син ти пиэрде су сентидо.

Тобора ўзимдан ҳавотирдаман,
Тунлари ухламаяпман.
Дийдоринг ғамида кундузларим ўтмоқда нурсиз.

Оромим йўқ, куздайин хазондаман,
Озоринг кўп, хўрсиниб, хаёлдаман.
Бу ёруғ дунёни айтгин, энди нетаман сенсиз?

Соғинаман, ёнаман эриб шамдай,
Бу ҳолатимга эътиборинг сени камдай,
Худди мени унутгандай.
Ўзингча келмайсан, гўё мени танимагандай,
Барибир сени севаман.

Севги шунақа ажойиб туйғу,
Унинг тенг ярми қайғу.
Қолган ярмини ўзи билади,
Севган одамнинг ўзини дарди бўлади. (х2)

Ми амор ё се мис цулпас,
Ҳес цалор, цуандо ме син тас.
Ми амор (ме густас), ми амор (ме густас),
Эл мундо син ти пиэрде су сентидо.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →