🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Фарзандимга

4.1К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Фарзандимга
Ёшим яшаб, умр тугар бўлса агар,
Тошдек бўлиб туюлса бу ёстиғу-пар.
Томоғимдан ўтмай қолса тузу-шакар,
Меҳр бериб боққанларим турармикин?
Онам, дея менга далда бўлармикин?

Жон деганим жоним узра оро бўлиб,
Кундуз чироқ, кечда тўлин ойдек тўлиб,
Юрсам оёқ, ўтирсам бир тиргак бўлиб,
Меҳр бериб боққанларим турармикин?
Онам, дея менга далда бўлармикин?

Кўз нуримни олар бўлса қодир Худо,
Мадор кетиб, бу танамдан бўлсам адо,
Билмай қилиб қўйсам балки бир-бир хато,
Меҳр бериб боққанларим турармикин?
Онам, дея менга далда бўлармикин?

Набиралар атрофимда ўйнаб-кулса,
Гоҳида “ҳей, бой бўгур”, деб танбеҳ берсам,
Имом, қори, домла бўл деб дуо қилсам,
Меҳр бериб боққанларим турармикин?
Онам, дея менга далда бўлармикин?

Ҳаммани ҳам қариганда қилсин азиз,
Фарзандлари пойларида чўксинлар тиз,
У хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ бир гулдай қиз,
Меҳр бериб боққанлари турсин доим,
Онам, дебон дуосини олсин доим.

Лай-ла-ла-лай, ла-ла-ла-лай,
Лай-ла-ла-лай, ла-ла-ла-лай,
Лай-ла-лай-ла-ла, лай-ла-лай-ла-ла,
Лай-ла-ла-ла-лай. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →