🎵 Қўшиқ матнлари

Зоҳиршоҳ Жўраев - Дуо қилинг

1.8К марта ўқилди
Зоҳиршоҳ Жўраев - Дуо қилинг
Дуо қилинг беморларга,
Дарддан безор бедорларга. (х2)
Кўнглин олинг, ҳолин сўранг,
Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Жон борки – Худо яратган,
Борлиқни бизга қаратган. (х2)
Унга ҳам меҳр таратган,
Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Кексалар улуғ, нуроний,
Диллари покдир самовий.
Уларнинг борми малоли?
Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Кимнингдир йўқ қўл-оёғи,
Ким ожиз, зулмат нигоҳи.
Уларнинг недир гуноҳи?
Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Қаранг, бу жонзот беминнат,
Биз учун қилмоқда хизмат. (х2)
Улар ҳам бир тилсиз уммат,
Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Барчаси кутар бир дийдор,
Ундан ширинроқ не бор? (х2)
Уларга керак эътибор,
Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Улар зордир дийдорларга,
Муҳтождир эътиборларга.

Дуо қилинг, дуо қилинг,
Дуо қилинг, дуо қилинг
Беморларга,
Дарддан безор бедорларга.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →