Абдулла Қурбонов - Оққан дарё

Гоҳ ўзгарар сокин ҳаёт,
Кимдир тўсар дарёни ҳам.
Қайғурма дўст, ёв бўлса шод,
Ёр висолга берса барҳам.
Ғамлар ўтар сабр этсанг,
Бўлар охир поклик ғолиб.
Ёруғ кунлар келар кутсанг,
Дарё яна оқар тўлиб.
Оққан дарё оқмай қолмас,
Буткул тўхтаб қолганда ҳам.
Ёққан гўзал ёқмай қолмас,
Ағёр бўхтон қилганда ҳам. (х2)
Аразда ҳам севги яшар,
Синалар ёр, дўсту-ошно.
Яна чаман, боғлар яшнар,
Қўшиқларга тўлар дунё.
Оққан дарё оқмай қолмас,
Умидингни сўндирма сен.
Чин ёр ахир ишқдан толмас,
Кўнгил гулин сўлдирма сен.
Оққан дарё оқмай қолмас,
Буткул тўхтаб қолганда ҳам.
Ёққан гўзал ёқмай қолмас,
Ағёр бўхтон қилганда ҳам. (х2+х2)
Оққан дарё оқмай қолмас…
Кимдир тўсар дарёни ҳам.
Қайғурма дўст, ёв бўлса шод,
Ёр висолга берса барҳам.
Ғамлар ўтар сабр этсанг,
Бўлар охир поклик ғолиб.
Ёруғ кунлар келар кутсанг,
Дарё яна оқар тўлиб.
Оққан дарё оқмай қолмас,
Буткул тўхтаб қолганда ҳам.
Ёққан гўзал ёқмай қолмас,
Ағёр бўхтон қилганда ҳам. (х2)
Аразда ҳам севги яшар,
Синалар ёр, дўсту-ошно.
Яна чаман, боғлар яшнар,
Қўшиқларга тўлар дунё.
Оққан дарё оқмай қолмас,
Умидингни сўндирма сен.
Чин ёр ахир ишқдан толмас,
Кўнгил гулин сўлдирма сен.
Оққан дарё оқмай қолмас,
Буткул тўхтаб қолганда ҳам.
Ёққан гўзал ёқмай қолмас,
Ағёр бўхтон қилганда ҳам. (х2+х2)
Оққан дарё оқмай қолмас…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!