🎵 Қўшиқ матнлари

Алишер Зокиров - Ҳамон-ҳамон

1.4К марта ўқилди
Алишер Зокиров - Ҳамон-ҳамон
Ҳамон, ҳамон, ҳамон…
Сени ҳали, ҳали ҳамон.

Қалбимда азоб, кўзларимда бор сохта кулгу,
Сен эса дардларимни сезмасанг керак мангу.
Севиб қилдим ман хато, оғринар кўнгил аммо,
Сен эса оғринмайсан, нега сен соғинмайсан?

Тўкилиб бормоқдаман, музлаябман кун сайин,
Совуқда қолиб кетди, юрак сўнар гулдайин.
Топа олмайин имкон, оғринар дилим ёмон,
Сен эса оғринмайсан, нега сен соғинмайсан?

Ҳамон, ҳамон, ҳамон,
Соғинаман сени-сени ҳали-ҳали ҳамон,
Юрагимни соғинч дарди қийнар ёмон-ёмон.
Сенсиз яшаш, жоним ишон, гумон, гумон, гумон,
Соғинч ёмон-ёмон. (х2)

Эсингдами, сўзлашар эдик юлдузлар билан,
Боқардинг севги тўла меҳрли кўзлар билан.
Соғинар ҳамон кўнгил, эслаб оғринади дил,
Сен эса оғринмайсан, нега сен соғинмайсан?

Тўкилиб бормоқдаман, музлаябман кун сайин,
Совуқда қолиб кетди, юрак сўнар гулдайин.
Топа олмайин имкон, оғринар дилим ёмон,
Сен эса оғринмайсан, нега сен соғинмайсан?

Ҳамон, ҳамон, ҳамон,
Соғинаман сени-сени ҳали-ҳали ҳамон,
Юрагимни соғинч дарди қийнар ёмон-ёмон.
Сенсиз яшаш, жоним ишон, гумон, гумон, гумон,
Соғинч ёмон-ёмон. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →