🎵 Қўшиқ матнлари

Азиз Нур - Гуллолажон

1.8К марта ўқилди
Азиз Нур - Гуллолажон
Гуллолажон, бунчалар ноз қилдинг-а,
Жон-жонимга азобни соз қилдинг-а,
Шу болага тегмайман, деб рад этиб,
Совчиларга кўп эътироз қилдинг-а.

Бошим қотди, наҳотки ёқмадим ман?
Кўзларингга қахрли боқмадим ман.
Эй бевафо, ишқингда кеча-кундуз
Юрагимни оловда доғладим ман.

Йўқ-йўқ дема, кеч энди, гуллолажон,
Юрак кўнмас ҳеч энди, гуллолажон. (х2)
Рози бўлиб, хўп демасанг агарда,
Ҳолим ёмон, бўламанку чалажон.

Азоб бериб, майли дилим янчигин,
Юрагимга найзаларинг санчигин. (х2)
Имкон бергин севгим изҳор қилишга,
Бўлма сўзим, бирозгина тинчигин. (х2)

Йўқ-йўқ дема, кеч энди, гуллолажон,
Юрак кўнмас ҳеч энди, гуллолажон. (х2)
Рози бўлиб, хўп демасанг агарда,
Ҳолим ёмон, бўламанку чалажон.

Гулюзгинам, қилма асабим таранг,
Нозларингга сабрим етмоқда аранг. (х2)
На кулишга, на бир ишга ҳушим йўқ,
Не қилишимни билмай бошим гаранг. (х2)

Йўқ дема, кеч энди, гуллолажон,
Юрак кўнмас ҳеч энди, гуллолажон. (х2)
Рози бўлиб, хўп демасанг агарда,
Ҳолим ёмон, бўламанку чалажон. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →