💡 Қизиқарли маълумотлар

Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар

1 дақиқа 9.8К марта ўқилди
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар
Бўри дунё халқларининг эртак ва афсоналарида иштирок этади. Бир замонлар бу йиртқич жуда кенг тарқалган ҳайвон эди. Ҳозирги кунга келиб унинг сони кескин камайган.

Ташқи кўриниши
Бўри итсимонлар оиласига мансуб. Унинг ҳажми қайси минтақада яшаётганлигига боғлиқ. Бўрининг калласи катта, тумшиғИ узунчоқ, кўзлари жуда ўткир. Жунги тўқ кулранг ва қалин, қорин ва оёқ соҳаларида бироз қизғиш.
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактларТерритория
Европа, Осиё ва Шимолий Америкада тарқалган. Ўзбекистоннинг чўл, даштлари, ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ этакларида тарқалган; қор ва муз билан қопланган баланд тоғлар ва тундрада ҳам яшайди. Бўри қоялар орасига, тўқайлик ва жарликларга, қуруқ қамишзорларга ин қуради. Тулки инларидан ҳам фойдаланади. Бўри инида болалайди ва болаларини парвариш қилади.
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактларУвиллаш
Бўрилар кенг диапазонли овоз орқали ўзаро мулоқот қиладилар. Масалан, ириллаши саломлашишни, ўкириши – жаҳлни, увиллаш – хавотир, баъзан эса ҳаяжонни билдиради. Энг машҳури унинг увиллашидир. Ёлғиз бўладими, тўдаси биланми, тунда бўладими ёки тонгдами – бўри увиллаши билан ўзининг борлигини билдириб туради.
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактларИмо-ишоралари
Бўрининг думи, қулоқлари, лаблари ва бурнининг ҳолати бошқа бўрилар учун қўрқув, ҳурмат ва жаҳлни билдириб туради. Масалан, тўда сардори ўзининг устуворлигини билдириш учун “ҳайкал” кўринишига киради: ойқларида қаттиқ турган ҳолда думини кўтаради, қулоқларини динг қилади ва қотиб қолади. Бошқа бўрилар эса унинг қаршисида эгиладилар ёки белларига ётиб, оёқларини тепага кўтарадилар ва бу билан ўзларининг бўйсунганларини кўрсатадилар.
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактларҲид
Ҳидлар бўри ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бўрилар ўзларига қарашли ҳудудни пешоби, ахлати ва бошқа ҳидли ажратмалари билан белгилаб чиқадилар, токи бошқа бўрилар уларнинг ҳудудига яқинлашмасликлари учун.
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактларКўриш қобилияти
Бўриларнинг кўз олмалари қоронғуда ҳам кўра олиш имкониятини берадиган махсус кўз пардаси билан қопланган. Шу сабабли уларнинг кўзлари ўткир зеҳнга эга ва ялтираб туради.
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактларТўда
Бўрилар тўдада 7-20 нафар бўлиб яшашади. Тўдани устунликка эга бўлган жуфтлик бошқаради. Тўда сардори қарор қабул қилади, қолган бўрилар эса унга бўйсунадилар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →