💡 Қизиқарли маълумотлар

Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарса

1 дақиқа 4.2К марта ўқилди
Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарса
Шахматнинг қадимги Ҳиндистонда пайдо бўлганини ҳамма билади. Аммо келиб чиқиши Ҳиндистонга бориб тақаладиган яна бир неча нарсалар ҳақида биз билмаган эдик.

Калян
Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарса
Калянни ҳамма Миср ёки Туркияда пайдо бўлган, деб ҳисоблайди. Аммо аниқланишича, бундай эмас экан, калйиан Ҳиндистонда пайдо бўлган, кейинчалик эса улардан форслар ҳам фойдаланганлар. Ана шундан кейингина у барча араб мамлакатларига тарқалган. Ҳозирда эса калян турк бозорлари ва Миср қаҳвахоналарининг ажралмас атрибутига айланган.

Шакар
Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарсаШакарнинг ватани ҳам Ҳиндистон ҳисобланади. Қадим замонларда – ҳали европаликлар ёввойи асалариларнинг болини йиғишни билмаганларида ҳиндлар шакар қамишдан ширин кристаллар олишни билар эдилар.

Пластик жарроҳлик
Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарсаКўпчилик тиббиётнинг отаси Гиппократ бўлиб, медитсина Юнистонда пайдо бўлган, деб ҳисоблайди. Аслида эса қадимги ҳинд табибларининг билимлари уларнинкидан анча устун эди. Масалан, бурун ва қулоқ шаклини ўзгартириш бўйича илк пластик жарроҳлик эрамиздан 2 минг йил аввал Ҳиндстонда амалга оширилгани ҳақида ҳужжатли манбалар мавжуд.

Шампун
Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарсаЕвропаликларга бошларини шампун билан ювошни эса ҳинд тадбиркор ўргатган. Ҳиндлар бундан беш минг йил аввал ишқор билан ифорли ёғларни алалаштириб, шампун тайёрлашни ўрганишган. Ҳиндлар учун бу оддий гигиена воситаси эди. 19-асрда бенгалиялик Сейк Муҳаммад Англияда чўмиладиган жойлар тармоқларини очиб, у ерда ҳиндлар учун кундалик ювинш воситаси ҳисобланган шампунлардан фойдалана бошлаган. Шу тариқа бу восита Европа бўйлаб тарқалган.

Цизғич
Қадимги Ҳиндистонда кашф қилинган ва ҳозирги кунда кенг фойдаланадиган бешта нарсаҲа, чизғич каби энг оддий нарсани ҳам биринчи бўлиб ҳиндлар ўйлаб топганлар. Эрамиздан 2400 йил аввал мавжуд бўлган Ҳиндистоннинг қадимги Лотали шаҳри қазиш ишларида энг қадимги қурилиш чизғичи топилган. У фил суягидан қилинган бўлиб, 1,8 мм дан бўлиб чиқилган эди. Бўлинмалар аниқ белгиланганлигини замонавий олимлар юқори баҳолаганлар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →