Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар

Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар
Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар


Бўри дунё халқларининг эртак ва афсоналарида иштирок этади. Бир замонлар бу йиртқич жуда кенг тарқалган ҳайвон эди. Ҳозирги кунга келиб унинг сони кескин камайган.

Ташқи кўриниши
Бўри ицимонлар оиласига мансуб. Унинг ҳажми қайси минтақада яшаётганлигига боғлиқ. Бўрининг калласи катта, тумшиғИ узунчоқ, кўзлари жуда ўткир. Жунги тўқ кулранг ва қалин, қорин ва оёқ соҳаларида бироз қизғиш.
Территория
Европа, Осиё ва Шимолий Америкада тарқалган. Оʻзбекистоннинг чўл, даштлари, ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ этакларида тарқалган; қор ва муз билан қопланган баланд тоғлар ва тундрада ҳам яшайди. Бўри қоялар орасига, тўқайлик ва жарликларга, қуруқ қамишзорларга ин қуради. Тулки инларидан ҳам фойдаланади. Бўри инида болалайди ва болаларини парвариш қилади.

Увиллаш
Бўрилар кенг диапазонли овоз орқали ўзаро мулоқот қиладилар. Масалан, ириллаши саломлашишни, ўкириши – жаҳлни, увиллаш – хавотир, баъзан эса ҳаяжонни билдиради. Энг машҳури унинг увиллашидир. Ёлғиз бўладими, тўдаси биланми, тунда бўладими ёки тонгдами – бўри увиллаши билан ўзининг борлигини билдириб туради.
Имо-ишоралари
Бўрининг думи, қулоқлари, лаблари ва бурнининг ҳолати бошқа бўрилар учун қўрқув, ҳурмат ва жаҳлни билдириб туради. Масалан, тўда сардори ўзининг устуворлигини билдириш учун “ҳайкал” кўринишига киради: ойқларида қаттиқ турган ҳолда думини кўтаради, қулоқларини динг қилади ва қотиб қолади. Бошқа бўрилар эса унинг қаршисида эгиладилар ёки белларига ётиб, оёқларини тепага кўтарадилар ва бу билан ўзларининг бўйсунганларини кўрсатадилар.
Ҳид
Ҳидлар бўри ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бўрилар ўзларига қарашли ҳудудни пешоби, ахлати ва бошқа ҳидли ажратмалари билан белгилаб чиқадилар, токи бошқа бўрилар уларнинг ҳудудига яқинлашмасликлари учун.
Кўриш қобилияти
Бўриларнинг кўз олмалари қоронғуда ҳам кўра олиш имкониятини берадиган махсус кўз пардаси билан қопланган. Шу сабабли уларнинг кўзлари ўткир зеҳнга эга ва ялтираб туради.
Тўда
Бўрилар тўдада 7-20 нафар бўлиб яшашади. Тўдани устунликка эга бўлган жуфтлик бошқаради. Тўда сардори қарор қабул қилади, қолган бўрилар эса унга бўйсунадилар.

Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Таркибида қанд миқдори кўп бўлса-да, ўрик кам калорияли мева саналади. Озиш истагида бўлганларга ҳам ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилликка маълумки, юрак қон томир касалликлари билан оғриганларга ўрик тавсия этилади. Ушбу мева таркибидаги микроелементлар юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади....

Майиз тушкунликдан ҳалос этади

Қуритилган узум қоқиси –майиз, нафақат мазали егулик, балки инсон организми учун ғоят фойдали витаминлар захираси ҳамдир. Майизда глюкоза, фруктоза ҳамда озуқа тўқималари мавжуд. Шунингдек Б гуруҳи витаминлари, Ҳ ва ПП дармондорилари ҳам кераклича топилади....

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

Ёнғоқ ва бошқа мағизларнинг фойдали ҳусусиятлари

Карантин вақтида уйда ҳамма турли ҳил юмушлар билан банд. Кимдир қизиқарли филмлар томошасига иштиёқманд бўлса яна кимдлардир интернет орқали кўплаб фойдали маълумотлар билан танишиб чиқмоқда. Биз ҳам саломатлик учун фойдали бўлган яна бир мақоламизни сизнинг эътиборингизга ҳавола этдик......

Коронавирус инфекциясига чалинган машҳурлар

Хитойнинг Ухан шаҳрида пневмония аломатларига ўхшаш касаллик тарқалди. Сўнгра кенг ёйила бошлади. Дунёнинг айрим мамлакатларида ушбу касалликка чалинганлар сони хитойликларнинг сонидан ошиб кетган. Минглаб беморларнинг орасида таниқли одамлар, актёрлар, спортчилар, сиёсатчилар ҳам бор. Бугунги мақоламизда Коронавирус билан касалланган машҳурлар...

Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади

☝️Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади. ☝️Фойдангга гувоҳлик берган одам зарарингга ҳам гувоҳлик беради. ☝️Фойдангга журъат қилган одам зарарингга ҳам журъат қила олади....

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИГА ТАЪРИФ

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИГА ТАЪРИФ Оқибат фасли Муборак ташрифинг инсонлар ўртасида ўзаро мурувват ва оқибат туйғуларини уйғотади. Ҳурмат ва эътибордан қариндошлар ўртасида ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади.  Кексаю бемор қариндошлар ҳолидан хабар олиниб, узоқ яқинда яшоқчи қондошлар ифторлик дастурхони атрофига чорланади. ...

Инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг машхур ўзбек актёр ва ҳонандалари

Бугунги мақоламиз орқали Инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг кўп кузатувчиларни ўзида жамлай олган эркак актёр ва ҳонандалар рўйхатини сизлар билан бўлишамиз!......

Шри-Ланка: диққатга сазовор жойлар ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Қуйида Шри-Ланка ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва унинг сўлим масканлари ҳақида айтиб ўтамиз. Марҳамат, улар билан танишинг! Шри Ланка сўзи Санскрит тилидан таржима қилинганида “Ҳудо назари тушган жой” деган маънони беради....

Саждаи тиловат ҳақида

Қуръондаги сажда оятларининг бирини ўқиган ва эшитган кишига сажда қилишлик вожиб бўлади. Қуръонда 14 ерда сажда оятлари бор......

Фикр қўшиш