🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Бугун сени кўзларингни соғиндим

10.8К марта ўқилди
Бугун сени кўзларингни соғиндим
Хамон ёдимдадир ўтли нигохлар
Хамон ёдимдадир баҳтиёр дамлар
Ёдимда хали хам таъсирли онлар
Бугун сени кўзларингни соғиндим

Ёдимда севинчдан кулган юзларинг
Ёдимда савлатинг тўккан кезларинг
Ёдимда илк бора айтган сўзларинг
Бугун сени кўзларингни соғиндим

Сен бўлдинг мен учун ушалган армон
Сени кутсам босар дунёни бўрон
Сени ёдга олсам бўлади тўзон
Бугун сени кўзларингни соғиндим

Бугун нимагадир кўзларимда ёш
Йиғлагим келяпти қилолмай бардош
Оғриқдан ёрилай дияпти шу бош
Бугун сени кўзларингни соғиндим

Севги сўзин ёзиб чарчади қўллар
Севги сўзин айтиб толиқди тиллар
Севгидан азобда қийналди диллар
Бугун сени кўзларингни соғиндим

Мен соғинч боғида шеърлар битганман
Ва шу шеърларимни сувга отганман
Шу шеърим оҳири шундай деганман
Бугун сени кўзларингни соғиндим

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Соғинч ҳақида шерлар

Сени соғиндим деб айтолмадим

12-апрел, 20215.4К
Соғинч ҳақида шерлар

Соғиндим

13-апрел, 20214.5К
Соғинч ҳақида шерлар

Соғинч

13-апрел, 20214.2К
Соғинч ҳақида шерлар

Соғинчим айтишга етмайин сўзим

18-декабр, 20232К