Соғиниб яшайлик бир биримизни

Илк севги энг баланд кўкдаги юлдуз.
Ундан узолмаймиз кўз қиримизни.
Висол деганлари армон бўлса ҳам,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Омонат дунёга омонлик тилаб,
Ҳар дилга эзгулик оловин қалаб,
Яҳши ю ёмонни ёд айлаб,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Ёдимда шод кулиб юрган онларим,
Жонимга жон қадар жона жонларим,
Унутмасдан албат қадирдонларим,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Тим қора қош кўзли гўзалим эркам,
Яратган баҳтингиз айласин бекам.
Сиздан бир утинчим нозли маликам,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Баҳорни соғиниб кутган лоладек,
Сайроқи булбуллар айтган ноладек,
Кўнглида ғубори юк ёш боладек,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Ундан узолмаймиз кўз қиримизни.
Висол деганлари армон бўлса ҳам,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Омонат дунёга омонлик тилаб,
Ҳар дилга эзгулик оловин қалаб,
Яҳши ю ёмонни ёд айлаб,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Ёдимда шод кулиб юрган онларим,
Жонимга жон қадар жона жонларим,
Унутмасдан албат қадирдонларим,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Тим қора қош кўзли гўзалим эркам,
Яратган баҳтингиз айласин бекам.
Сиздан бир утинчим нозли маликам,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Баҳорни соғиниб кутган лоладек,
Сайроқи булбуллар айтган ноладек,
Кўнглида ғубори юк ёш боладек,
Соғиниб яшайлик бир биримизни.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!