💡 Қизиқарли маълумотлар

Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар

3 дақиқа 3.7К марта ўқилди
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар
Деярли ҳар бир ҳайдовчи машина ҳайдаш тажрибасида хавфли йўл шароитларини бошдан кечирган. Хавфлар турли шаклларда намоён бўлиши мумкин, масалан, ноқулай об-ҳаво шароити, маст ҳайдовчилар ва умуман олганда, сизнинг саёҳатингизни исталган вақтда ёмон саргузаштга айлантириши мумкин бўлган инсон омили орқали. Бошқа томондан, баъзан йўлнинг ўзи ҳаётингизни хавф остига қўйиши мумкин. Қуйида ҳавфли бўлган 15 та йўлни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз!

1. Зоджи-Ла, Хиндистон
Ушбу 9 км йўл Ладах ва Кашмирни бирлаштиради. Ушбу йўл тўғридан-тўғри жарликнинг юқорисида жойлашганлиги билан бир қаторда, у жуда тор. Бу йўлга сиз автоуловлар билан ҳам, чорва моллари билан ҳам сиғиб олишингиз керак.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар2. Трансфегерашан, Руминия
Ушбу йўл Карпатда жойлашган ва Фагараш тоғ тизмасидан очилган. Унинг баландлиги2034 метрга етади ва Руминиядаги энг баланд йўл ҳисобланади. Трансфагарашан ўзининг ажойиб манзаралари билан машҳур, аммо шу билан бирга жуда хавфлидир.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар3. Далтон йўли, Аляска
Далтон йўли - бу дунёдаги энг алоҳидаланган йўл ҳисобланади. Унинг узунлиги 666 км ни ташкил этади ва у фақат кичик қишлоқларни бирлаштиради. Ушбу йўл дунёдаги энг қор билан қопланган йўл дея ҳам саналади.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар4. Хардунг-Ла, Ҳиндистон
Расмий маълумотларга кўра, Хардунг-Ла йўли 5602 метр баландликда жойлашган (яъни деярли Элбрус баландлигига етади). Гиннеснинг рекордлар китоби ва Натионал Геограпҳиц журнали ушбу автоулов йўлини дунёдаги энг баланд йўл деб тан олди.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар5. Юнгас йўли, Боливия
Ушбу трасса дунёдаги энг хавфли йўллардан биридир. У йилига 200-300 нафар инсонни ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлади. Бир томонида ясси жарлик, бошқа томонида тик жарлик бор (баландлиги 600 метрга яқин). Ушбу йўлда улов ҳайдашни ҳатто ўйлаш қўрқинчли!
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар6. Алтантика йўли, Норвегия
Атлантика йўли қирғоқдаги кичик қишлоқларни бирлаштиради. Бироқ, бу йўл аслида сайёҳлар учун мўлжалланган, чунки унинг кўриниши жуда ажойиб!7. Гуолианг Туннели, Хитой
Гуолианг туннелини маҳаллий аҳоли қурган. Тошга ўйилган йўл илгари маҳаллий қишлоқ ва ташқи дунё ўртасидаги ягона алоқа усули бўлган. Кейинчалик, давлат 1200 метрли туннелни қуриб, маҳаллий аҳолининг сайр қилишини осонлаштирди.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар8. Дю Гуа, Франсия
Ажабланарлиси шундаки, бу йўл кунига бир неча соатгина очиқ бўлади. Куннинг қолган қисмида йўл сув остида қолади. Ушбу 4,5 км йўлга киришдан олдин, сув оқимининг жадвалини текширинг. Акс ҳолда, сизнинг машинангиз шунчаки чўкиб кетиши мумкин.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар9. Тианмен тоғли йўли, Хитой
Ушбу йўлнинг узунлиги 10 км. Шунингдек, у 99 та кескин бурилишга эга. Унинг боши ва охири орасидаги баландлик фарқи 1000 метрга тенг. Ушбу йўлда юриш учун асаблар мустахкам бўлиши керак.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар10. Хана, Гавайи
Ушбу 112 км йўл Гавайининг Мауи оролидаги иккита аҳоли пункти Каҳулуи ва Ханани бирлаштиради. Ушбу тор, бурилишли йўл 59 кўприкни кесиб ўтади, шулардан 46 таси битта йўлакли.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар11. Федирал Колима кўчаси, Россия
Якутск ва Магаданни боғлайдиган йўлнинг расмий номи "Колима" бўлишига қарамай маҳаллий аҳоли уни "ўлим йўли" деб атайди. Йўлнинг биринчи 90 км 1932 йилда маҳбуслар томонидан қурилган. Қурилиш 1953 йилда якунланган.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар12. Цол Де Ла Бонет, Франсия
Ушбу хавфли тоғ довони Франсия Алп тоғларида, Италия билан чегарада, 2000 метр баландликда жойлашган. Ушбу йўл кескин ва кутилмаган бурилишлар билан хавфли.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар13. Готард довони, Шветсария
Бу Алп тоғларидаги энг баланд довонлардан биридир. 64 километрлик йўл йўловчини у ёқдан бу ёққа ўтказиб, ўзининг гўзал манзаралари билан ҳайратга солади.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар14. Кавказ йўли, Россия
Ушбу тор йўл, тоғлар бўйлаб жойлашиб, Сочи ва Ритса кўлини бирлаштиради. Ушбу йўлда машина ҳайдаш ҳам қўрқинчли, ҳам мароқли. Хавфли бўлишига қарамай умр бўйи камида бир марта ушбу йўлда саёҳат қилса арзийди.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар15. Эшима Охаси кўприги, Япония
Гарчи бу йўл эмас, балки кўприк бўлса ҳам, юқорида айтиб ўтилган йўллардан кам хавфли эмас. Кўприк Сакаиминато ва Матсуэ шаҳарларини бирлаштиради. Унинг ўлчамлари тахминан 1,7 км ва кенглиги 11,3 метрни ташкил қилади. Узоқдан қараганда, бу кўприкда машина бошқариш имконсиздек туюлади.
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →