💡 Қизиқарли маълумотлар

Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари

2 дақиқа 3.9К марта ўқилди
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари
Фотошоп, косметика ва жарроҳлик амалиёти имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда “кумирга айланган чехра эгалари ҳақиқатдан ҳам табиий чиройга эгами?” деган савол туғилади. Уларнинг гўзаллиги мерос эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун биз машҳур юлдузларнинг болалик суратларини кўриб чиқишга қарор қилдик. Демак, бошладик!

Вера Брежнева
Хонанда, актриса, телевидения ва радио бошловчиси, "ВИА Гра" гуруҳининг собиқ аъзоси, ОИВ / ОИТС бўйича БМТнинг хайрихоҳ элчиси бўлган Вера Брежнева ўз тароналари билан кўпчиликнинг қалбидан жой эгаллашга улгурган.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариОпа-сингил Белла ва Жижи Хадидлар деярли бир вақтнинг ўзида дунёдаги барча дизайнерлар ва барча подиумлар эътиборини жалб қилишди. Мода оламида ақл бовар қилмас машҳурлиги ҳамда беихтиёр рақобатчилигига қарамай, улар ўзаро жуда меҳрибон ва мукаммал равишда бир-бирларини тўлдириб туришади.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариИрина Шейк- жаҳон миқёсидаги рус супермоделидир. Яшил кўзли бу гўзал ўзининг меҳнатсеварлиги ва таниқли кишилар билан ишқий муносабатлари туфайли туғилган мамлакатидан ташқарида ҳам яхшигина танилган. Шейк замонамизнинг энг таниқли супермоделларидан биридир.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариЖеннифер Лопес
Ажойиб кўринишга эга бу буғдойранг соҳибжамолнинг номини билмайдиган инсон бўлмаса керак. У ижодий фаолиятини раққоса сифатида бошлади, кейин филмларда рол ўйнай бошлади. Бироз вақт ўтгач, Женифер ўзини вокал санъатида синаб кўрди. Унга дунё миқёсидаги шуҳрат ва машҳурликни келтирган нарса ҳам айнан қўшиқ эди. Ўзининг узоқ ижодий биографияси давомида Лопез бир нечта албомларини ёзди, бир қатор машҳур филмларда суратга тушди. Ушбу актриса "Олтин глобус" мукофотига сазовор бўлган ва муваффақиятли ишбилармон аёлга айланган.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариЖулиа Робертс
Жулиа Робертс таниқли актриса, Голливуднинг романтик комедиялари ва мелодрамалари юлдузидир. Унинг ёшлигидаги суратига назар ташланг:
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариШакира
Колумбиялик қўшиқчи, қўшиқлар муаллифи, раққоса, мусиқий продюсер, хореограф ва моделлик фаолиятлари билан шуғулланувчи мафтункор Шакира ҳам болалак чоғида жуда ёқимтой бўлган экан.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариЖизел Бюндхен
Бразилиялик супермодел ва актриса. 2004 йилдан 2013 йилгача у дунёдаги энг кўп маош оладиган модел бўлган.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариКейт Мидлтон
Кембриж герсоги Уилямнинг рафиқаси. Кейт Мидлтоннинг ёшлигидаги суратига назар ташлаб герсогиня туғма мафтункор эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.Синди Кроуфорд
Америкалик супермодел, МТВ бошловчиси ва таниқли актриса.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариКлаудия Шиффер
Шоу-бизнес ва реклама дунёсида ҳар куни янги юлдузлар порлайди, аммо уларнинг ичида атиги бир нечтаси Клаудия Шиффер сингари омма ёдида узоқ қола олади. Унинг болалик суратига боқиб омад қуршовидаги кўзлари порлаб турган қизалоқни кўриш мумкин.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариАлсу
Россиялик машҳур қўшиқчи, телебошловчи ва актриса Алсунинг ижоди деярли барчага бирдек севимли.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариБеёнсе
Беёнсе ёки шунчаки Қиролича Б 9 ёшида катта саҳнага чиқиб, машҳур поп триосининг таркибида шон-шарафга қараб йўл олган ва кейинчалик яккахон тарзда ўз муваффақиятини такрорлаган. Эндиликда у эри, репер Жей-Зи билан биргаликда "Цартерс"нинг аъзоси.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлариАнжелина Жоли
Мафтункорликда кўпчиликни ортда қолдирувчи гўзал актриса Анжелина Жолининг ёшлик чоғидаги суратига боқиб, у бундай жозибадор қиёфа учун ота-онасидан қанчалар қарздор эканини фахмлаш мумкин.
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →