Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари

Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари
Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари


Фотошоп, косметика ва жарроҳлик амалиёти имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда “кумирга айланган чехра эгалари ҳақиқатдан ҳам табиий чиройга эгами?” деган савол туғилади. Уларнинг гўзаллиги мерос эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун биз машҳур юлдузларнинг болалик суратларини кўриб чиқишга қарор қилдик. Демак, бошладик!

Вера Брежнева
Хонанда, актриса, телевидения ва радио бошловчиси, "ВИА Гра" гуруҳининг собиқ аъзоси, ОИВ / ОИТС бўйича БМТнинг хайрихоҳ элчиси бўлган Вера Брежнева ўз тароналари билан кўпчиликнинг қалбидан жой эгаллашга улгурган.
Опа-сингил Белла ва Жижи Хадидлар деярли бир вақтнинг ўзида дунёдаги барча дизайнерлар ва барча подиумлар эътиборини жалб қилишди. Мода оламида ақл бовар қилмас машҳурлиги ҳамда беихтиёр рақобатчилигига қарамай, улар ўзаро жуда меҳрибон ва мукаммал равишда бир-бирларини тўлдириб туришади.

Ирина Шейк- жаҳон миқёсидаги рус супермоделидир. Яшил кўзли бу гўзал ўзининг меҳнатсеварлиги ва таниқли кишилар билан ишқий муносабатлари туфайли туғилган мамлакатидан ташқарида ҳам яхшигина танилган. Шейк замонамизнинг энг таниқли супермоделларидан биридир.
Женнифер Лопес
Ажойиб кўринишга эга бу буғдойранг соҳибжамолнинг номини билмайдиган инсон бўлмаса керак. У ижодий фаолиятини раққоса сифатида бошлади, кейин филмларда рол ўйнай бошлади. Бироз вақт ўтгач, Женифер ўзини вокал санъатида синаб кўрди. Унга дунё миқёсидаги шуҳрат ва машҳурликни келтирган нарса ҳам айнан қўшиқ эди. Ўзининг узоқ ижодий биографияси давомида Лопез бир нечта албомларини ёзди, бир қатор машҳур филмларда суратга тушди. Ушбу актриса "Олтин глобус" мукофотига сазовор бўлган ва муваффақиятли ишбилармон аёлга айланган.
Жулиа Робертс
Жулиа Робертс таниқли актриса, Голливуднинг романтик комедиялари ва мелодрамалари юлдузидир. Унинг ёшлигидаги суратига назар ташланг:
Шакира
Колумбиялик қўшиқчи, қўшиқлар муаллифи, раққоса, мусиқий продюсер, хореограф ва моделлик фаолиятлари билан шуғулланувчи мафтункор Шакира ҳам болалак чоғида жуда ёқимтой бўлган экан.
Жизел Бюндхен
Бразилиялик супермодел ва актриса. 2004 йилдан 2013 йилгача у дунёдаги энг кўп маош оладиган модел бўлган.
Кейт Мидлтон
Кембриж герцоги Уилямнинг рафиқаси. Кейт  Мидлтоннинг ёшлигидаги суратига назар ташлаб герцогиня туғма мафтункор эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Синди Кроуфорд
Америкалик супермодел, МТВ бошловчиси ва таниқли актриса.
Клаудия Шиффер
Шоу-бизнес ва реклама дунёсида ҳар куни янги юлдузлар порлайди, аммо уларнинг ичида атиги бир нечтаси Клаудия Шиффер сингари омма ёдида узоқ қола олади. Унинг болалик суратига боқиб омад қуршовидаги кўзлари порлаб турган қизалоқни кўриш мумкин.
Алсу
Россиялик машҳур қўшиқчи, телебошловчи ва актриса Алсунинг ижоди деярли барчага бирдек севимли.
Беёнсе
Беёнсе ёки шунчаки Қиролича Б 9 ёшида катта саҳнага чиқиб, машҳур поп триосининг таркибида шон-шарафга қараб йўл олган ва кейинчалик яккахон тарзда ўз муваффақиятини такрорлаган. Эндиликда у эри, репер Жей-Зи билан биргаликда  "Cартерс"нинг аъзоси.
Анжелина Жоли
Мафтункорликда кўпчиликни ортда қолдирувчи гўзал актриса Анжелина Жолининг ёшлик чоғидаги суратига боқиб, у бундай жозибадор қиёфа учун ота-онасидан қанчалар қарздор эканини фахмлаш мумкин.

Ислом Каримов ҳақида маълумот

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг замонавий тарихидаги энг машҳур шахсдир. У мустақил Ўзбекистон давлатининг биринчи Президенти бўлиб, мамлакат ривожига салмоқли ҳисса қўшган. 1938 йил 30 январда оддий деҳқонлар оиласида туғилган Каримов ижтимоий юксалишнинг узоқ йўлини босиб ўтди ва Ўзбекистон тарихига улкан ҳисса қўшди......

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР! • Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:...

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай,...

Иссик кунларда кайси косметика воситаси хавфли саналади?

Юз териси об- ҳаво ўзгаришларига ниҳоятда таъсирчан. Айниқса ёз фаслида қуруқ ҳаво ва шамол тери ёғланиши ёки қуруқлашишига олиб келиши мумкин. Бундай муаммоларни бартараф этишда косметик воситалардан фойдаланиш мумкин. Аммо жазирамада пардоз қилишнинг ўз қоидалари мавжуд....

Поябзал ҳақида қизиқарли фактлар

Статистик маълумотларга кўра, кўпчилик, ҳеч бўлмаганда аёллар, эркак билан учрашганда аввало поябзалга эътибор беришади, агар эркак ўз поябзалига ғамхўрлик қилса ва мунтазам равишда тозаласа, у ҳолда шеригининг олдида унинг имкониятлари икки баравар кўпаяди. Бизнинг бугунги мақоламиз поябзал ҳақидаги қизиқарли маълумотларга бағишланган бўлади....

Турли хил қисқагина қизиқарли фактлар

Бугунги мақоламизда ҳар соҳага оид бўлган фактлардан бир қанчасини эътиборингизга ҳавола этамиз......

2020 йилга Рамазонда оғиз ёпиш ва очиш вақтлари

2020 йил 24 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларидаги мусулмонлар сингари Исломнинг тўртинчи аркони бўлмиш рўза ибодатини адо эта бошлайди. 2020 йил учун Тошкент вақти бўйича Рамазон тақвимини ҳамда Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) ва Ифторлик (оғиз очиш) дуоларини ҳам тақдим этади......

Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси

Ҳар бир киши хоҳ давлат корхонасида бўлсин, хоҳ ҳусусий ишхонада ишласин, ишга кечикиб бориб, бошлиғидан дакки эшитишни истамайди. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ишга кечикиб қоламиз. Бироқ баъзилар деярли ҳар доим кечикишни канда қилмайдилар. Шундай кезларда кечикмаслик учун нималар қилиш керак? Бу саволда 6 та қоида орқали жавоб берамиз....

Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?

Бугунги мақоламизда мева ва сабзавотлар таркибида қандай витаминлар бор эканлиги билан сизни таништириб чиқмоқчимиз!...

Дунёдаги энг қиммат идишлар

Идишларнинг сифати ва нафислиги қадимги замонлардан бери эгаларининг меҳмондўстлиги ва дидлилигини тавсифлайди. Иқтидорли дизайнерлар томонидан яратилган маҳсулотлар ҳар қандай мехмонхона ёки овқатланиш хонасини безатиши аниқ. Дунё миқёсидаги энг яхши уста асарлари кўпинча қиммат ва ноёб маҳсулотларни ўз ичига олади. Шу каби қимматбаҳо буюмлар эса...

Фикр қўшиш