💡 Қизиқарли маълумотлар

Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифти

2.3К марта ўқилди
Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифти
Дунёда инсон қўли билан яратилган бир қанча лифтлар борки, уларни кўриниши, шакли, вазифаси кўпчиликни ҳайратда қолдиради. Биз бугунги мақоламиз орқали шундай ажойиб кашфиётлардан бири бўлган энг баланд лифт ҳақида сизга айтиб ўтмоқчимиз.

Байлонг лифти Хитойда Хунан провинтсиясида жойлашган бўлиб, сайёҳларни 360 метр баландликдаги чиройли қояли тоғ чўққиларидан бирининг кузатув майдончасига элтади.
Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифтиИкки қаватли лифтли вагон ўз ичига 50 кишини сиғдира олади. Ушбу мажмуага ҳар бири 3750 кг юк кўтариш имкониятига эга учта лифт киради. Лифт деворлари эса, албатта, шаффофдир.
Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифтиҚурилиш ишлари 1999 йилда бошланган ва 2002 йилда ниҳоясига етган. Қурилиш қиймати тахминан 18 миллион долларни ташкил этди.ЮНЕСКО томонидан муҳофаза қилинадиган ушбу қўриқланадиган ҳудудда лифтни қуриш лойиҳаси экологларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Кўтаргич устунлари минглаб жойларда кварс қумтошларига ўрнатилиши керак эди.
Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифтиТизим зилзила сезгичлари билан жиҳозланган ва бордию хавфли ҳолат юзага келса, учта лифт қисқа вақт ичида барча сайёҳларни юқоридан эвакуатсия қилиши керак.
Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифтиУшбу ихтиро Гиннеснинг рекордлар китобига кабинадан очиқ кўринишга эга энг баланд кўтарувчи, энг баланд икки қаватли кўтариш кабинаси, йўловчилар учун энг тезкор лифт ва энг кучли лифт сифатида киритилган.
Дунёдаги энг юқорига кўтарилувчи Байлонг лифти

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →