❤️ Севги ҳақида шерлар

Қайтиб беринг

2.2К марта ўқилди
Олов каби нигоҳларингиз
Ёндирдилар дард, ғамларимни.
Бир мисра ҳам тузолмай қолдим
Қайтиб беринг аламларимни.

Шеър аталмиш шу юпанч, ожиз
Тўлдирарди дил камларимни.
Бахтдан умид узолмай қолдим.
Қайтиб беринг аламларимни.

Хаёлимдан қушдай қувдингиз,
Кўнгли доғли санамларимни.
Қайғуга қўл чўзолмай қолдим,
Қайтиб беринг аламларимни.

Илхомим ҳам йўқолди изсиз,
Синдирдингиз қаламларимни.
Кўз ёшларда сузолмай қолдим,
Қайтиб беринг аламларимни.

Яшнатди соф тоза меҳрингиз
Қалбдаги бўш оламларимни.
Бутун кўнглим бузолмай қолдим,
Қайтиб беринг аламларимни.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Йиғламанг

12-апрел, 20211.9К
Севги ҳақида шерлар

Синглимнинг дугонаси

12-апрел, 20218.1К
Севги ҳақида шерлар

Сен кетасан

12-апрел, 20211.4К
Севги ҳақида шерлар

Барчаси севгимдан билмас у хамон

12-апрел, 20211.9К
Севги ҳақида шерлар

Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг

12-апрел, 20212.3К
Севги ҳақида шерлар

Иддао

12-апрел, 20211.4К