❤️ Севги ҳақида шерлар

Иддао

1.4К марта ўқилди
Бир лаҳзада умрим ҳам ярим,
Оҳ, ўйласам оғринади дил.
Юрагимни тирнар дардларим,
Гарддек кетди ўттиз етти йил.

Яшасангу биров танимай
Ўтиб кетсанг эҳ қандай ёмон.
Узоқ кутдим охир чидамай,
Йўлга чиқдим машхурлик томон.

Ноҳақликда, ҳеч унитишмас,
Кўнглига шеър завқин берганни.
Аммо бир бор эслаб қўйишмас
Китобларин ташиб юрганни.

Балки бироз ичиқораман,
Ҳеч ювилмас кўнглимдан кирлар.
Уларнику мен танитаман,
Танимайди мени шоирлар...

Ўқимайман энди уларни,
Йўлим терсга буриб кетаман.
Беркитганча кутубхонамни
Эшикка қулф уриб кетаман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг

12-апрел, 20212.3К
Севги ҳақида шерлар

Барчаси севгимдан билмас у хамон

12-апрел, 20211.9К
Севги ҳақида шерлар

Йиғлама

12-апрел, 20212К
Севги ҳақида шерлар

Сен кетасан

12-апрел, 20211.4К
Севги ҳақида шерлар

Йиғламанг

12-апрел, 20211.9К
Севги ҳақида шерлар

Менга ҳиёнат қилсанг

12-апрел, 20215.3К