Сен кетасан
Бийрон тилим нолалари тинади.
Руҳиятим устунлари синади,
Ҳеч кимсага гўё йўқдек керагим.
Сен кетасан, тутолмайман қўлларинг...
Қол деёлмай унсиз дилим бўзлайди.
Лаҳза ўтмай бор вужудим музлайди,
Босолмайман кўчки босган йўлларинг.
Сен кетасан, тутар енгил қалтироқ,
Сўнгра бирдан етмай қолар нафасим.
Кифтингдаги гардга келар ҳавасим,
Ҳатто ўша зарра мендан бахтлироқ.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!