❤️ Севги ҳақида шерлар

Сенга нима

3К марта ўқилди
Менга оғир бўлар - сен ўлсанг...
сенга нима - ўлсам-ўлмасам
Менга оғир бўлар - йўқ бўлсанг...
сенга нима - бўлсам-бўлмасам...

Менга оғир бўлар - йиғласанг
ёхуд есанг юрак-бағрингни...
Сенга нима - жинни бўлмасанг
ташлаб кетсам ҳатто шаҳрингни...

Менга оғир бўларди - зорлаб
Тополмасанг бирор остона...
Сенга нима - товоним қонаб
бошим олиб кетсам - девона...

Менга оғир бўларди бир кун
юрагингни тешса бир эр - қурт...
Сенга нима - у қурт мен учун
бутун умр ясаса тобут...

Менга оғир бўлар - бу сочлар
оёғига илашса унинг...
Сенга нима - жим-жит оғочлар
жони бўлиб қолса жисмимнинг...

Сенга нима - шоири дилхун
кетса буткул узоқ ва узоқ...
Менга эса керакмас бир зум
сендан кейин бир зум яшамоқ...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Йиғлаётган қиз

13-апрел, 20215.7К
Севги ҳақида шерлар

Сенсиз ҳаёт йўқ

13-апрел, 202116.5К
Севги ҳақида шерлар

Туни билан ёққан ёмғирлар

13-апрел, 20219.2К
Севги ҳақида шерлар

Ҳузурига келди эгиб бошини

13-апрел, 202115.1К
Севги ҳақида шерлар

Мен сени севаман демай севаман

13-апрел, 20217К
Севги ҳақида шерлар

Сизни илк бор учратганимда

12-апрел, 20219.1К