❤️ Севги ҳақида шерлар

Туни билан ёққан ёмғирлар

9.2К марта ўқилди
Туни билан ёққан ёмғирлар
Ювиб ўтди тонглар юзини.
Мен изладим
ўзим учун сир
Бўлган бахтнинг ёруғ изини...

Келдими деб сендан хабарлар,
Эшикларни неча бор очдим.
Дайди шамол бебош боладай
Деразамни синдириб қочди!

Туни билан қийналди юрак
Ета олмай нур йўлларига.
Исминг қўнди капалак каби
Гоҳ тушимга,
гоҳ қўлларимга...

Сен келмадинг,
бироқ бу гал ҳам...
Мен куннинг қон юзига боқиб -
Ғижимланиб отилган хатдай
Юрагимни юбордим ёқиб!..

...Туни билан ёмғирлар ёғди...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Йиғлаётган қиз

13-апрел, 20215.7К
Севги ҳақида шерлар

Ҳузурига келди эгиб бошини

13-апрел, 202115.1К
Севги ҳақида шерлар

Сенга нима

13-апрел, 20213К
Севги ҳақида шерлар

Сенсиз ҳаёт йўқ

13-апрел, 202116.5К
Севги ҳақида шерлар

Мен сени севаман демай севаман

13-апрел, 20217К
Севги ҳақида шерлар

Сизни илк бор учратганимда

12-апрел, 20219.1К