❤️ Севги ҳақида шерлар

Сизни учратгунча

15.2К марта ўқилди
Сизни учратгунча
Қай фурсат мен сизни кўрдим баногоҳ
Энди зарра ҳижрон дилимни ғашлар.
Бунча ярашмаса ўзингизга, оҳ,
Мунис табассуму маюс қарашлар.

Ҳеч кимни ҳайратга солмас ҳеч қачон
Менинг ёнингизда йўғим ё борим.
Ё фалак, шунча йил кезибман сарсон
Сизни учратгунча, эрка дилбарим…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Кузатиш
Севги ҳақида шерлар

Кузатиш

23-июн, 202111.6К