❤️ Севги ҳақида шерлар

Сени севмай қўйдим

10.2К марта ўқилди
Сени севмай қўйдим
Сени севмай қўйдим, рости гап,
Эсламай ҳам қўйдим, кўп бўлди.
Гарчи қувончлардан маҳрумдир дилим,
Гарчи ҳижрон уни бошпана қилди.

Гарчи эсламадим сени бир лаҳза,
Гарчи жиловладим туйғуларимни.
Фақат юрагимда менинг исмимсиз,
Яшайвердинг боқиб қайғуларимни.

Гарчи мен ҳаммадан сени яширдим,
Енгиб яшаёлдим ўзимни-ўзим.
Фақат… Мен барини инкор этаман.
Фақат… Фош этади севгимни кўзим.

Гарчи такрорлайман, «Севмайман сени,
Ёдламай ҳам қўйдим, гапнинг рости шу.»
Фақат… Кулгуларим сен билан кетди.
Фақат… Қолди менда музлаган туйғу.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Кузатиш
Севги ҳақида шерлар

Кузатиш

23-июн, 202111.6К