🕌 Ислом

Қазога розилик мўминнинг сифати

1 дақиқа 4.3К марта ўқилди
"Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг кулим ва расулимдир. Ким казои кадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр килмаса, берганларимга каноат этмаса, Мендан бошка худога ибодат қилаверсин. Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса, гўё Мендан шикоят қилган бўлади. Ким бойнинг ҳузурига кириб, бойлиги учун унга тавозе этса, динининг учдан бирини кетказибди. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан уришиш учун найза олибди. Ким кабр устидаги шохни синдирса, Каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди. Ким кайси эшикдан еяётганига (яъни, ҳаром нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни кайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди. Кимнинг динида ўсиш бўлмаса, у нокисликдадир. Ким нокисликда бўлса, унинг учун ўлим яхширокдир. Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос колдиради. Кимнинг орзуҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди".

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Ҳайрат

6-май, 20231.4К
Ислом

Буюк ҳақиқатни англаш

6-май, 20231.3К
Ислом

Яратилиш мазмуни

11-май, 20231.3К