🕌 Ислом

Қаноатли бўл, беҳожат бўласан

1.4К марта ўқилди
"Эй Одам фарзанди! Каноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк кил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризкка рози бўлса, Аллоҳ билан богланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал килмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунë, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл".

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ислом

Ҳайрат

6-май, 20231.4К
Ислом

Яратилиш мазмуни

11-май, 20231.3К
Ислом

Буюк ҳақиқатни англаш

6-май, 20231.3К