✍️ Шерлар

Мактуб

836 марта ўқилди
Етиб бормас сира ёзганим,
Мактубларим ёнар оловда.
Қийнасада соғинч юрагим,
Тоблансада минг бир синовда...

Тунда ўқир кўзда ёш билан,
Ҳасратимга шерик кўкда ой.
Ҳар сатрида изҳорим яшар,
Юрагимдан эгаллаган жой.

Билолмайин қоласиз кўнглим,
Сирларимдан бòлмайсиз огоҳ.
Қирда лола тинглар изҳорим,
Севги ҳатим ўқисам ногоҳ....

Етиб бормас сира ёзганим,
Ёзаман-у, йиртавераман.
Минг баҳона тўқиб òзимга,
Сиздан қочиб кетавераман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Юракни йиғлатиб

18-декабр, 20231.1К
Шерлар

Замон деймиз замона деймиз

18-декабр, 2023940
Шерлар

Уммат бўлган кунигиз билан

18-декабр, 20232.5К
Шерлар

Икки дунё

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Ҳаёт насиҳати

18-декабр, 2023988