✍️ Шерлар

Юракни йиғлатиб

1.1К марта ўқилди
Ўғринча қаратиб менга кўзингни,
Бахтлидек кўрсатма кулиб ўзингни,
Қайга яширасан сўлғин юзингни,
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?!

Кеккайиб, гердайиб қарама ундай,
Ўзингни кўрсатма, бағри бутундай,
Қарғишмас, ҳаётнинг қисмати шундай,
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?!

Совутиб қўйгандир бағрингни музлар,
Қара, бу нигоҳинг тасалли излар,
Бўёқлар остидан оқ тола бўзлар,
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?!

Ажин босган юзинг бағрим эзмоқда,
Кўзингнинг ёшида жоним сузмоқда,
Юрагинг оҳини кўнглим сезмоқда,
Бир қалбни йиғлатиб, ким бахтли бўлган?!

Ғуруринг ўлмасин, жилмайиб тургин,
Майли севгимиздан юзингни бургин,
Эпласанг дунёда энг бахтли бўлгин,
Бир қалбни йиғлатиб, сен баҳтли болгин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Мактуб

18-декабр, 2023836
Шерлар

Уммат бўлган кунигиз билан

18-декабр, 20232.5К
Шерлар

Замон деймиз замона деймиз

18-декабр, 2023940
Шерлар

Икки дунё

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Ҳаёт насиҳати

18-декабр, 2023988