✍️ Шерлар

Замон деймиз замона деймиз

940 марта ўқилди
Атроф тўла кўриб одамни,
Бу яхши бу ёмона деймиз.
Зулматхона қилиб оламни,
Замон деймиз замона деймиз.

Йигитларнинг қолмади ори.
Кимдир алкаш кимдир безори.
Кўча кўйда юрсада ёри.
Замон деймиз замона деймиз.

Эр йигитдан барака қочган.
Кўп қизларга кўнглини очган.
Топганини кўчага сочган.
Замон деймиз замона деймиз.

Қизлар ўзин бозорга солса.
Тунда дайдиб ҳар жойда қолса.
Шайтон сувин қўлига олса.
Замон деймиз замона деймиз.

Шайтон билан ришталар қурса.
Ор-номусдан юзини бурса.
Очиқ сочиқ кийиниб юрса.
Замон деймиз замона деймиз.

Аллоҳнимас инсонни суйдик.
Ёшлик дедик минг ёниб куйдик.
Оҳиратни унутиб қуйдик.
Замон деймиз замона деймиз.

Бойлик топиб йўқотиб ўзни.
Унутамиз бир ширин сўзни.
Барчасига жим юмиб кўзни.
Замон деймиз, замона деймиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Икки дунё

18-декабр, 20231.2К
Шерлар

Мактуб

18-декабр, 2023836
Шерлар

Ҳаёт насиҳати

18-декабр, 2023988
Шерлар

Юракни йиғлатиб

18-декабр, 20231.1К
Шерлар

Уммат бўлган кунигиз билан

18-декабр, 20232.5К