❤️ Севги ҳақида шерлар

Йўқотишдан қўрқаман

1.9К марта ўқилди
Сўра берай ҳоҳла нени,
Ёлғиз қўйма фақат мени.
Бу дунёда гулим сени,
Йўқотишдан қўрқаман.

Менга боққан кўзларингни,
Кўнглим ёққан сўзларингни.
Қалбимдаги изларингни,
Йўқотишдан қўрқаман.

Бўлмасин ҳеч дунёйим кам,
Дил кўрмасин алам, алам.
Ишон сени, ёр жуда ҳам,
Йўқотишдан қўрқаман.

Сен боримсан, керагимсан,
Уриб турган юрагимсан,
Беғуборим, малагимсан,
Йўқотишдан қўрқаман.

Муҳаббатда ёниб, ёниб,
Ранжима деб ёнинг олиб,
Ўзимдан ҳам кўп қизғониб,
Йўқотишдан қўрқаман.

Сеникидир менинг дилим,
Ўтар умрим, ҳар бир йилим,
Доим бирга бўл севгилим,
Йўқотишдан қўрқаман.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Борлиғимсан кечмайман ҳеч ҳам

18-декабр, 20231.6К
Севги ҳақида шерлар

Фақат сен

18-декабр, 20231.6К
Севги ҳақида шерлар

Юринг бахтни излаб кетамиз бугун

18-декабр, 20231.3К
Севги ҳақида шерлар

Анча бўлди кўрмай қўйганман

18-декабр, 20231.2К
Севги ҳақида шерлар

Фақат сизни сизни севаман

18-декабр, 20231.7К
Севги ҳақида шерлар

Айтинг кимни севай сизни севмасдан

18-декабр, 202334.2К