Юринг бахтни излаб кетамиз бугун
Бахтсизлар индамай жим қолаверар
Шундай чарчаб кетдим севгидан беун
Бошимга хар куни ғам солаверар
Қўйинг нима бўлса бўлади энди
Қувониб яшаймиз бахтга тўламиз
Дунё ташвишларин унутиб энди
Бирга шодон яшаб бирга куламиз
Оламни Мунаввар этайлик юринг
Тонганлар йўлида кетаверсинлар
Хаётда усизам бахтлиман кўринг
Армонни қўлтиқлаб ўтаверсинлар
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!