Сенга...
Безовта рухимни аврайман хамон.
Токай давом этар бундайин яшаш,
Нахот қулаяпти устимга осмон?!
Йўлингда интизор жовдирар кўзим,
Шу кўз юмилмайин берақол садо.
Қирғоқман, мен томон сапчиб тўлқиндай,
Қачон рўпарамда бўласан пайдо?!
Бир қуш типирчилар олов вужудда,
Бемаврид ажалдан зерикдим аҳир.
Энди эртаклар хам қилолмас удда,
Кел, қалбим эгаси, мехр бер мехр!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!