Ўзимизни билайлик...
Виждони уйғонгач, айбидан тонгач.
Тунги капалакка насихат қилмиш,
Зинокор зот нафси тамоман қонгач.
Санинг бу қилмишинг инсофдан эмас,
Нечун эгри кўнглинг, тўғри йўл демас?
Дунё ғамини еб чарчамадингми,
Нечун сен оҳират ғамин ҳеч емас?
Шунда жавоб қилмиш тунги капалак,
Демак сен оппоқсан, мен қароюрак?
Аҳир ўзингмасми зинодан аввал,
Шом бўлмай мен билан еган зот эмак?
Маним ишим фахшдир, буни биляпсан,
Менга жирканчсан деб, гунох иляпсан.
Мен эгри, сен эса тўғри экансан,
Ўзинг қучоғимда нима қиляпсан?
Тилинг зикрдаю, қўл тасбехдамас,
Гап танбехчидадир, гап танбехдамас!
Маним ишим ҳаром, эй ҳалол одам,
Нечун ўзинг ҳозир таровехдамас?
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!