✍️ Шерлар

Мехирга зор қалблар йиғламанг

3К марта ўқилди
Ёмон йўлдан сира юрмаган,
Кўп қийналган даврон сурмаган,
Мехир бериб мехир кўрмаган,
Мехирга зор қалблар йиғламанг,

Қийноқлардан бўлиб хайрон лол,
Бирор кимса сўрамаса хол,
Бу дунёга кўзёшлар уввол,
Мехирга зор қалблар йиғламанг,

Чарчаганда хаёт дастидан,
Ўта олмай баланд пастидан,
Панд еганда номард дўстидан,
Мехирга зор қалблар йиғламанг,

Тушунмаса оға инингиз,
Аламларга тўлса дилингиз,
Оқибатни излаб кўнглингиз,
Мехирга зор қалблар йиғламанг,

Армонингиз кетса хам ошиб,
Ичингиздан фарёдлар тошиб,
Дардингизга яна дард қўшиб,
Мехирга зор қалблар йиғламанг!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Йиғламанг

10-июл, 20184.3К
Шерлар

Онамга қиз бўлолсанг

10-июл, 20183.2К
Шерлар

Ўзимизни билайлик...

30-июн, 20182.7К
Шерлар

Сенга...

30-июн, 20182.2К