Баҳоримни қайтаринг
Хазонларга кўмдингиз йўлим,
Меҳрсизим, жонга озорим.
Майли дунё керакмас ёрим,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Дилга етмас оҳ-у нолалар,
Кўзда тинмас аччиқ жолалар.
Ҳолим билмас қизил лолалар,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Дийдор сўраб куним ботади,
Ором тилаб тонгим отади.
Завол топган севгим кутади,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Майли бўлсин ҳасратли, доғли,
Лолагулли, баландбўй тоғли.
Ўша нафис ифорли, боғли,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Меҳрсизим, жонга озорим.
Майли дунё керакмас ёрим,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Дилга етмас оҳ-у нолалар,
Кўзда тинмас аччиқ жолалар.
Ҳолим билмас қизил лолалар,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Дийдор сўраб куним ботади,
Ором тилаб тонгим отади.
Завол топган севгим кутади,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Майли бўлсин ҳасратли, доғли,
Лолагулли, баландбўй тоғли.
Ўша нафис ифорли, боғли,
Баҳоримни қайтаринг менга.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!