Капалаклар одамлардан меҳрибон
Туғилгандан мен шўрликнинг бағрим қон,
Бир жисмимда талашади икки жон.
Жон талашсам, тепамда чарх урган ул,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Оққушларим, оқ ёмғирда учарлар,
Саҳарлардан шудринг-шароб ичарлар.
Танламайин қабрларни қучарлар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Гулга қўнса, қанотлари ботмайди,
Ожизларим бировга тош отмайди.
Бир кун яшар, бир-бирларин сотмайди,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Бир қарасанг, на кулбаси, уйи йўқ,
На товуши, на қўшиғИ, куйи йўқ.
Капалакнинг камбағали, бойи йўқ,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Капалакнинг Каъбасидир ҳур дала,
Даласида меҳр тўла, нур тўла.
Бахтсиз бўлса, бари бахтсиз бир йўла,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Ойдин оқшом ёдга тушдинг, о малак,
Сени ўйлаб бўлди яна қон юрак.
Севаман деб алдамайди капалак!...
Капалаклар одамлардан меҳрибон!…
Муҳаммадга ишонмаган эй, мўминлар,
Ўлсам сўзим эслаб, уйга чўминглар:
Капалакнинг қанотига кўминглар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Бир жисмимда талашади икки жон.
Жон талашсам, тепамда чарх урган ул,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Оққушларим, оқ ёмғирда учарлар,
Саҳарлардан шудринг-шароб ичарлар.
Танламайин қабрларни қучарлар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Гулга қўнса, қанотлари ботмайди,
Ожизларим бировга тош отмайди.
Бир кун яшар, бир-бирларин сотмайди,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Бир қарасанг, на кулбаси, уйи йўқ,
На товуши, на қўшиғИ, куйи йўқ.
Капалакнинг камбағали, бойи йўқ,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Капалакнинг Каъбасидир ҳур дала,
Даласида меҳр тўла, нур тўла.
Бахтсиз бўлса, бари бахтсиз бир йўла,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Ойдин оқшом ёдга тушдинг, о малак,
Сени ўйлаб бўлди яна қон юрак.
Севаман деб алдамайди капалак!...
Капалаклар одамлардан меҳрибон!…
Муҳаммадга ишонмаган эй, мўминлар,
Ўлсам сўзим эслаб, уйга чўминглар:
Капалакнинг қанотига кўминглар,
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!