✍️ Шерлар

​Меҳр кўзда дегани ёлғон

3.3К марта ўқилди
​Меҳр кўзда дегани ёлғон
Меҳр асли ҳар кимни дилида
Сени маҳкам тутган қўлларга ишон
Кўзлар ёлғон сўзлар баъзи-базида
Меҳр кўзда дегани ёлғон

Ишонма совғалар ҳадя этганда
Эргашиб кетмаги сенга мунгли боққанда
Йиғлама алдаб ташлаб кетганда
Кўзлар ёлғон сўзлар баъзи-базида
Меҳр кўзда дегани ёлғон аслида

Севмагин тилидан боллар томсаҳам
Кўзидан нур эмас дурлар томсаҳам
Бошинг ушламагин сендан тонса ҳам
Кўзлар ёлғон сўзлар баъзи-базида
Меҳр кўзда дегани ёлғон аслида

Севмоқлик бахт кечиш қиёмат
Севсаю сўнг сенга қилса хиёнат
Ё севгинг қалбингда қолса омонат
Кўзинг билдирмайди қалбда надомат
Меҳр кўзда дегани ёлғон

Жайрон кўзлар боқар сенга жовдираб
Кўнглида не хаёллар ётар ҳовжираб
Сенга қараб турар кулиб мултираб
Кўзлар ёлғон сўзлар баъзи-базида
Меҳр кўзда дегани ёлғон аслида

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Йўқлигимни ҳадя этаман

10-август, 20182.6К