Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан

Хатто игнани хам сўраб олурлар,
Эгасин кўнглига қараб олурлар.
Лекин дил махрини яйраб олурлар-
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан!
Келинлик сарпоси – алдамчи бахор,
Қалбида изиллаб йиғлайди изхор.
Оппоқ кийимига ишонмай зинхор,
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан!
Орзулар карвонин ғамлаб олганлар,
Кўзларин ёлғондан намлаб олганлар.
Палаҳмон тоши деб номлаб олганлар
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан.
Тақдир деганлари асли хақдир,
Аммо бу ишларда қора ранг оқдир.
"Маслахат оши”да ҳал бўлган тақдир –
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан.
Эгасин кўнглига қараб олурлар.
Лекин дил махрини яйраб олурлар-
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан!
Келинлик сарпоси – алдамчи бахор,
Қалбида изиллаб йиғлайди изхор.
Оппоқ кийимига ишонмай зинхор,
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан!
Орзулар карвонин ғамлаб олганлар,
Кўзларин ёлғондан намлаб олганлар.
Палаҳмон тоши деб номлаб олганлар
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан.
Тақдир деганлари асли хақдир,
Аммо бу ишларда қора ранг оқдир.
"Маслахат оши”да ҳал бўлган тақдир –
Хисоблашмайдилар қиз кўнгли билан.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!