✍️ Шерлар

Йўқлигимни ҳадя этаман

2.6К марта ўқилди
Бу дунёда борлигим агар
Келиб қолса бировга малол,
Ҳаётида қолиб нетаман!
Юрагимдан суғуриб дарҳол,
Йўқлигимни ҳадя этаман!

Демак...Демак...Сўнгги он келган,
Мен томондан тугаб битган наф!
Хоҳишлари майли кетаман
Меҳр излаб бош оққан тараф.
Йўқлигимни ҳадя этаман!

Сув устида дор қуриб юрган
Эҳ,одамлар ўзича доҳий.
Ёлғон-рўё,тугар кутаман.
Ва лек албат сизга абадий
Йўқлигимни ҳадя этаман!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Оғушингга шўнғиб кетар руҳ

10-август, 20182.2К
Шерлар

Ғийбатим қилди

10-август, 20183.3К
Шерлар

Барчаси ялтироқ барчаси сохта

10-август, 20182.4К