🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Соғиниб соғиниб гўзалим сизни

4.4К марта ўқилди
Соғиниб соғиниб гўзалим сизни
Соғиниб соғиниб гўзалим сизни,
Тунлар ой термулган юзларингизни,
Бир боқиб кўзларим узаолмаган,
Соғиниб келдим шу кўзларингизни!

Ёнимдасиз бахтим сезаман деган,
Орзу осмонида сузаман деган,
Сиз йўқ онларимдан безаман деган,
Соғиниб келдим шу сўзларингизни!

Дарёдек мавжланар сочларингиз ҳам,
Жон олар қиличдек қошларингиз ҳам,
Суйдуриб куйдурар нозларингиз ҳам,
Соғиниб келдим шу нозларингизни!

Хаёллар чулғайди кечалар сизни,
Ўйлайсиз биз ғариб ошиғингизни,
Сезганда охири бир ширн ҳисни,
Соғиниб келдим шу ҳисларингизни!

Мухаббат кимларни бечора этган,
Не не юракларни минг пора этган,
Термулсам кўзингиз ошкора этган,
Соғиниб келдим шу сирларингизни!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →