❤️ Севги ҳақида шерлар

Интернет миш-мишлари

3.1К марта ўқилди
Бу интернет дегани,
Фисқ-у фасод олами.
Бир қарасанг базида,
Одам эмас одами.

Изғийверар миш-мишлар,
Бир-бирин кўролмайди.
Ақли калта ношудлар,
Ғийбатсиз туролмайди.

Улар шунчалар юзсиз,
Гапларингиз қилмас кор.
Якуни нихоясиз,
Этибор берманг зинхор.

Дунё яралибди-ки,
Шу нарса бордир азал-
Йиқитмоқ уринарлар,
Кўтарилсанг агар сал.

Билиб қўйинг бўлмайди,
Иғвогарларнинг соғи.
Ғийбатчининг оғзидан,
Тоза итнинг ялоғи!

Эх, бундайин кимсалар,
Залолатга ботганлар.
Ўзининг номус-орин,
Йиғиштириб отганлар.

Иғво, фитна, ғийбатдан,
Бўлмангиз хеч паришон.
Ахир ундай "бурга"лар,
Сўрар инсондаги қон.

Ғийбатчининг касрига,
Бордир тош-у тарози.
Миш-мишнинг хаммасига,
Вақтдир энг олий қози!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Нигорим..!

10-июн, 20182.5К
Севги ҳақида шерлар

Севганмисан...

10-июн, 20182.2К
Севги ҳақида шерлар

Сев

10-июн, 20182.1К
Севги ҳақида шерлар

Қарор

10-июн, 20182.8К
Севги ҳақида шерлар

Кема

10-июн, 20182.9К
Севги ҳақида шерлар

Севдим ўзим

10-июн, 20182.8К