Қарор
Мен кетаман!
Етар ! Тўлди , сабр косам!
Сизга малол , сизга ёмон
Ёнингизда энди қолсам
Куйди жоним , куйди юрак
Сабабсиз шу рашқингиздан
Баҳт топмадим дарддан бўлак
Маъносиз бу ишқингиздан
Ҳатлаб бўлдим остонадан
Қайтмоғимга йўқдир чора
Мехр топдим бегонадан
Бўлманг энди сиз овора
Йўлим тўсманг манзил узоқ
Ой ботмасдан этиш керак
Тергаманг сиз қилманг сўроқ
Жавобим шу , кетиш керак
Қарор қаътий ...
Кетмоғим шарт
Эзилмасдан ашкингиздан
Яна юрак топмасин дард
Рашққа ботган ишқингиздан
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!